30 Август 2022 йил 422

Музработ туманида Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан семинар ташкил этилди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,  ҳудудий бошқармалари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–561-сон Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти бўйича тегишли мутахассислар билан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу қонуннинг ижросини таминлаш мақсадида Музработ  тумани ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман ИИБ ҳомкорлигида  хотин -қизлар фаоллари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарда Қонунининг аҳамияти, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан уларнинг сабабларини шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан тушунчалар бериб  ўтилди.

Text to speech