Музработ туманида ёшлар ўртасида “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи соврини учун вилоят кубоги” учун волейбол спорт мусабоқаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Волейбол федерацияси раиси Ички ишлар вазири томонидан ушбу спорт турини ёшлар ўртасида оммалаштириш орқали ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида, жойларда волейбол мусабоқалари ўтказиб келмоқда.
Жумладан Сурхондарё вилоятида
ҳам ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 13-август куни спортнинг
волейбол тури бўйича У-14 кичик ўсмирлар ўртасида Музработ туманида “Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи соврини учун вилоят кубоги” спорт мусабоқаси
ташкил этилди.
Ушбу мусабоқа шиддатли ҳужумларга
бой бўлиб, ҳаяжонли ва қизғин руҳда ўтди. Унда туманлардан иштирок этган ёшлар жамоалари
муносиб қатнашиб
1-ўринни Музработ тумани, 2-ўрин
Қизириқ тумани, 3-ўрин Шеробод тумани жамоалари фахрли ўринларни қўлга киритишиб,
эсталик савғалари билан тақдирланишди.
Ташкил этилган волейбол мусобақаси ёшлар орасида дўстлик ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.