22 Декабр 2024 йил 595

Музработ туманида аҳоли саломатлиги учун “Сиз келманг ўзимиз борамиз!” тамойили асосида тиббий кўрик ташкил этилди.

Музработ тумани ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров ташаббуси билан ўзига бириктирилган "Орият" маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар учун “Сиз келманг ўзимиз борамиз!” тамойили асосида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикдан ўказилган фуқароларда аниқланган касалликлар юзасидан мутахассислар  маслаҳати берилиб, даволаниш учун йўлланмалар тақдим қилинди.

Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, инсонларнинг  доимо соғлигига эътиборли бўлиши ва соғлом бўлиб юриши учун хизмат қилади.

Малакали шифокорлар ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олиб, тиббий кўрикдан ўтказиш орқали даволаш чораларини кўришди.

Text to speech