23 Май 2021 йил 590

Музработ туманида 2021 йил ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди

Ташкил этилган семинарда Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Саломович, вилоят ҳокими ўринбосари Усмон Янгибоевичлар иштирок этишди.
Жорий йилги ҳосил учун 293 та фермер хўжаликлари томонидан 11200 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган.
Шунингдек, ғалла ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш мақсадида 13 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, 26 та ўрим комбайнлари, 110 та юк автомобили, кўчма устахона, ёнилғи ташиш транспорти, ҳар бир отрядга биттадан кўчма дам олиш хоналари бириктирилган.
Музработ туманида ғалла ҳосилини йиғиб олиш учун тузилган ҳар бир отряд раҳбари ва механизаторлар учун отряд раҳбарига 2 млн сўм механизаторларга 1.5 млн сўм пул, 1 қопдан ун, пиёз, картошка, гуруч, 5 литрдан ёғ ва 60 донадан тухум маҳсулотлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech