Музработ тумани ИИБда "Вaтaнпaрварлик ойлиги" дaвомида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остида жорий йилнинг 1 августидан 1 сентябрига қадар "Ватанпарварлик ойлиги" деб эълон қилинганлиги муносабати билан Музработ тумани ИИБда "Ватанни севмоқ иймондандир" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ушбу ташкил этилган тадбирда, Музработ туман имом хатиби ноиби A.Шукуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Холтўраев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бош мутахассиси Н.Абдурахимовлар иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққан Н.Абдурахимов Республикамизда жорий этилган "Ёш китобхон" кўрик танлови ва ушбу кўрик танловининг бугунги ва келажак авлод учун аҳамияти ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир сўнгида Ш.Холтўраев томонидан туман ИИБ кутубхонаси учун бадиий оид китоблар совға қилинди.