30 Июн 2024 йил 372

Музработ тумани ИИБда Фахрийлар кенгашининг ҳисобот сайлови ҳамда Уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2024 йил 25 май кунидаги “Вилоят Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонун бузулиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган Интизом ойлигини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51-сон Фармойишида вилоят ИИБ таркибий тузилмалари ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 1-июнь кунидан 30-июнь кунига қадар “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланганлиги боис, Музработ тумани ИИБ шахсий таркиби билан туман ҳудуди яшовчи Ички ишлар органлари хизматидан нафақага чиққан ва узоқ йиллик тажрибага эга фахрийлар билан “Уч авлод” учрашув тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси Акром Шарофиддинов ва туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ҳамда аъзолари иштирок этишди. Тадбирда фахрийлар орасида фаол бўлганлар қимматбаҳо совғалар ва бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиги билан тақдирланди. Шунингдек, Республика ИИО ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар ва бугунги кунда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида қўшимча маълумотлар берилди.

Фахрийлар томонидан жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш юазсидан таклифлар берилиб, ёш ходимларга панд-насиҳатлар қилинди.

Text to speech