11 Январ 2025 йил 616

Музработ тумани ИИБда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг ўттиз уч йиллиги" муносабати билан давлатимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилиниши, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида масъулият ва шараф билан хизмат қилиб келаётган Музработ тумани ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ўртасида спортнинг волейбол  тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа якунига кўра, 1-ўринни Музработ тумани ИИБ 1-жамоаси, 2-ўринни туманнинг Болалар спорт мактаби жамоаси, 3-ўринни Музработ тумани ИИБ 2-жамоалари қўлга киритди.

Ғолибликни қўлга киритган ходимлар мутасаддилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech