21 Май 2024 йил 372

Музработ тумани ИИБ масъуллари томонидан оталиққа олинган ёшлар учун “Ватанпарварлик” тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқарашини юксалтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, Музработ туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Ат-Термизий маҳалласидаги 31-сонли умумтаълим мактабида оталиққа олинган ёшлар билан туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Н.Г.Норқобилов ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик” тадбири ўтказилди.

Тадбирда макатабнинг 117 нафар битирувчи ўқувчилари ва касб-хунар мактабининг 43 нафар ўқувчилари ҳамда Оталиққа олинган ёшларга ҳарбий мутахассислар томонидан ҳарбий тактик кўргазмали чиқишлар билан бирга ҳарбий қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Text to speech