Музработ тумани ИИБ шахсий таркиби билан спорт машғулотлари ўтказилди.
Музработ тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида спортни оммалаштириш мунтазам равишда жисмоний машғулотлар билан шуғулланиб боришмоқда. Бугун ўтказилган спорт машғулотида спортнинг қўл жанги, бокс, кураш, самбо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси, eнгил атлетика, оғир атлетика, сувда сузиш, спортча сузиш, футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси, бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш орқали шахсий таркибнинг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона тезкорлик билан қўллаш усуллари амалда бажарилди.
Юқоридаги сифатлар эса хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялашга хизмат қилади.