18 Феврал 2025 йил 483

Музработ тумани ички ишлар бўлимида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғнинг жорий йил 10 феврал кунидаги тегишли кўрсатмасида белгиланган режа-график ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18 февраль куни Музработ тумани ички ишлар бўлимида, Музработ тумани 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбир давомида, ўқувчилар Музработ тумани ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, Навбатчилик қисми, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, бўлим ҳузуридаги тергов гуруҳи фаоляти ҳамда маънавият-маърифат хонаси, Ватанпарварлик бурчаги билан яқиндан таништирилди. Бунда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахасислари томонидан жавобларни олишди.

Тадбир иштирокчиларига келажакда бирор-бир салбий ҳолат яъни ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчилик натижасида жабрланувчига айланиб қолмасликларини олдини олиш юзасидан мутахасислар томонидан тегишли маълумот ва тушунтиришлар берилди. 

Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишдан иборатдир.

Text to speech