18 Март 2022 йил 508

Музработ тумани 3-сектор ҳудудида меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Музработ тумани ИИБ биносида туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда "Ишга марҳамат" тадбири доирасида “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди.
Ушбу меҳнат ярмаркада, тумандаги корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, туманда истиқомат қилувчи, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар ҳамда туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация ҳисобида туриб ҳозирги кунда жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахслар қатнашди.
Ташкил этилган меҳнат ярмаркада, ишсиз юрган фуқаролар маошлари ва иш вақтлари ўзларига маъқул бўлган иш жойларига эга бўлишди. Мисол учун туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация ҳисобида турган И.Расулов тумандаги "Бешқўтон Файз-қурилиш инвест" МЧЖга ишчи вазифасига, Ғ.Аллаёров эса “Ат-Термизий” маҳалласига аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишчиси вазифасига қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech