Музработ тумани 3 сектор ҳудудида ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда.
Ўзбекистонда бахтли ва баркамол ёшларни тарбиялаш давлатнинг устувор
мақсадларидан бири сифатида белгилаб олинган.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва барчамизнинг ҳаётимиз
мазмунига айланган “Инсон қадри учун!”-деган, бебаҳо тамойил айнан шу мақсад
рўёбига ҳам хизмат қилади- десак, хато бўлмайди.
Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, билиб - билмай нотўғри йўлга
кириб қолганларини тўғри йўлга бошлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан
қайтариш барчамизнинг вазифамиздир.
Шу муносабат билан Музработ тумани 3-сектор раҳбари тумани ИИБ бошлиғи
Ўткир Шукуров ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида,
туманнинг "Юртим жамоли" маҳалласида яшовчи оталиққа олинган ёшларнинг
бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маданий хордиқ чиқаришлари учун тадбир
ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар томонидан саҳна чиқишлари, дилтортар куй-қўшиқлар ижро
этилди. Ўз истеъдодларини намойиш этган ёшларга сектор раҳбари Ў.Шукуров
томонидан бадиий китоблар тўплами совға қилинди.
Бу борадаги амалий ишлар давом эттирилмоқда.