11 Июл 2024 йил 363

Музработ тумани 3 сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар муаммоларига ижобий ечим топилмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хусусан, уларда ватанга садоқат ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳини шакллантишга алоҳида эътибор қаратилган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, Сурхондарё вилояти миқёсида ўз аксини топмоқда.

Сурхондарё вилояти Музработ туманида ҳам туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ў.Шукуров томонидан сектордаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман 3-сектор ҳудудидаги ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борадаги сайъи ҳаракатлар ўз ечимини топмоқда.

Жумладан, туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича иш режалари ва дастурлар ишлаб чиқилиб, бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Text to speech