Музработ тумандаги “Оталиққа олинган ёшлар” Эксперт-криминалист соҳаси билан яқиндан танишишди.
Музработ туман 1 сектор ҳудудида
вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига бириктирилган “Оталиққа олинган ёшлар”
ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
маънавий маърифий салоҳиятини юксалитириш, ҳуқуқий ва китобхонлик саводхонлигини
ошириш, ижтимой қўллаб қувватлаш мақсадида, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида
жойлашган 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида Сурхондаё вилояти Ички ишлар бошқармаси
Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи подполковник Жасур Пардаев, туман ҳокими Абдурашид
Исмоиловлар иштирокида, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ҳамда вилоят ИИБ
Махсус отряд ходимлари томонидан соҳага оид
кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирда, “Оталиққа олинган ёшлар”
криминалистика соҳаси ҳамда амалиётда фойдаланадиган асбоб-ускуналар, техникалар
билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига
мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.