11 Феврал 2025 йил 508

Музработ туман сектор раҳбарлари Шаффоф маҳалласида тунги ўрганишлар олиб боришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-01-сонли Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2024 йил 25 декабрь кунида "Жиноятчиликни олдини олиш  ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш" юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириклар ижросини таъминлаш мақсадида, Музработ туманидаги қизил тоифа сирасига киритилган “Шаффоф” маҳалласида тунги хизматга жалб қилинган ҳуқуқтартибот органлари ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, маҳалла ҳудудидаги кўчаларни ёритиш чиқроқлари билан таъминлаш, аҳоли турар жойлари ва савдо нуқталарини камералаштириш ишлари бўйича амалга олширилган ишлар юзасидан аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан маҳаллар еттилиги аъзоларига тегишли вазифалар юклатилди.

Шунингдек, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича қўшимча йўриқномалар берилиб, аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech