11 Феврал 2025 йил 737

Музработ туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январ кунидаги ПҚ-1-сон Қарор ижросини таъминлаш ишлари муҳокама қилинди.

Бугун Музработ тумани ҳокимлигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими  бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари ҳамда "Маҳалла еттилиги" иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси доирасида маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қарорда белгилаб берилган вазифалар ва бу борадаги ишларни суст даражада олиб бораётган қизил тоифадаги маҳаллалар еттилик аъзолари фаолияти танқид қилиниб, уларга тегишли тартибда интизомий чоралар кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Йиғилишда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech