Музработ туман касб-ҳунар мактабида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан туманда қизил тоифага киритилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи ички ишлар органларида алоҳида тоифадаги ҳамда Пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда,
туман ИИБ бошлиғи, таълим муассаса раҳбарлари, идора ва ташкилотлар, Ёшлар
иттифоқи, маҳалла yeттилиги иштирок этишди.
Даставвал,
туман касб-ҳунар мактаби фаолияти билан ўрганишлар олиб борилди.
Касб-ҳунар
мактабида ҳозирги кунда 5 та (Чилангарлик, Тикувчилик, Пайвандлаш,
автомобилларни таъмирлаш, тракторчи-машинист) йўналиш бўйича 357 нафар
ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда. Мактабда 23 нафар тажрибали ўқитувчи ва ишлаб
чиқариш таълими усталари томонидан замонавий технологиялар асосида пухта билим
ва касб сирлари ўргатилиб келинмоқда.
Шундан сўнг,
қизил тоифадаги ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари қабул қилинди.
Учрашув
давомида, ёшлар томонидан уй-жой олиш учун субсидия ажратиш, тадбиркорлик
фаолиятларини йўлга қўйиш ва кенгайтириш учун кредит маблағлари олиш, ишга
жойлашиш, тикувчилик билан шуғулланишлари учун тикув машинкаси, ўт ўриш
аппарати, ёғоч кесиш аппарати, пробация назоратидан муддатидан илгари озод
қилиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, уларга ижобий ечим
изланди.
Ўз муаммоли
масалаларига ечим излаб келган 78 нафар ёшларнинг 40 га яқин мурожаатлари
тингланиб, 9 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 13 нафарига ҳуқуқий
тушунтиришлар берилди.
Ўрганиш учун
муддат талаб этилган 18 та мурожаатларнинг ижроси бошқарма бошлиғи томонидан
назоратга олинган бўлса 18 та мурожаат мазмунан кўриб чиқилиш учун тегишли
ташкилот ва идораларга юборилди.
Шунингдек,
учрашув давомида, ишсиз бўлган ёшлардан 1 нафарига ёғоч кесиш аппарати, 3
нафарига ўт ўриш аппарати, 1 нафарига ўсимликларга дори сепиш аппарати ва бир
нафар ногиронлиги бор шахсга ногиронлик аравачаси ҳамда 12 нафар ёшларга
китоблар тўплами топширилди.
Ёшлар билан
ўтказилган ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад эса келгусида ушбу тоифадаги
ёшларни маънавий дунёқарашини мустаҳкамлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли
ташкил этиш орқали бандлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик йўлига
киришининг олдини олишга қаратилгандир.