Музработ туман ИИБда волейбол федерацияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда спортни оммалаштириш, ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яхшилаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мазкур тизимли
ишларнинг узвий давоми Музработ туман ИИБда спортчи ўқитувчи ва ёшлар билан йиғилиш
ташкил этилди. Йиғилишни туман ИИБ бошлиғи кириш сўзи билан очиб, волейбол
спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида
мамлакатимиз нуфузли мусобақаларига мезбонлик қилаётганлиги, энг муҳими
волейбол халқимиз орасида оммалашиб бораётганлиги эътироф этилди.
Шундан сўнг Музработ
туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Рахмонов, Музработ тумани
спорт мактаби директори С.Рахмонова, Музработ тумани волейбол федерацияси
ижрочи дериктори О.Жўраевларнинг маърузалари тингланди.
Шунингдек, мазкур
тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги
“Маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилишни янги
босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон қарори ижросини
таъминлаш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилиши
режалаштирилган спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”
мусобақаларига тантанали старт берилди.
Йиғилиш сўнгида республика мусобоқаларида фахрли ўринни олиб келган ёшлар эсталик совғалар билан тақдирланишди.