30 Декабр 2022 йил
347
Музработ мол бозорида безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Музработ туманида 2022 йил 18 декабрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, 4 декабрь куни соат 11.30 ларда, туманинг “Музработ дарвоза” маҳалласида жойлашган “Занг” чорва моллар бозорида, шу туманда яшовчи, Ж.Соатмурод (исм шарифлар ўзгартирилган), жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан Шеробод туманида яшовчи, М.Тоирни ўзаро жанжаллашиши оқибатида, уни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. 18 декабр куни Ж.Соатмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати