Музработ ҳамда Шеробод туманларида жиноятчиликни жиловлаш, барвақт олдини олиш ишлари муҳокама қилинди
Куни кеча Музработ ва Шеробод туман ички ишлар бўлимларида 2025 йилнинг 6 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Учқун Якубов ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши
кураш, жамоат тартибини сақлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва аҳоли
хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилаётган
ишлар муҳокама қилинди.
Ҳар бир маҳалладаги еттилик вакиллари ҳамда профилактика
инспекторлари “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” шиори асосида иш
юритиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.