6 Сентябр 2025 йил 394

“Музейлар ҳафталиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари музейларга саёҳат қилишди

2–8-сентябр кунлари юртимизда “Музейлар ҳафталиги” доирасида жорий йилнинг 6-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Археология ҳамда Тарих ва маданият музейларига саёҳат уюштирилди.

Сайёҳат давомида, ўқувчилар юртимизнинг қадимий-тарихий ёдгорликлари, бой маданий мероси билан яқиндан танишишди. Музей экспонатлари орқали Ўзбекистон ҳудудида қадимдан мавжуд бўлган цивилизациялар, қадимги шаҳарлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Хусусан,  Кушон подшолиги даврига оид нодир артефактларни кўриб, бу даврда юртимизда илм-фан, санъат ва иқтисодиётнинг юксак тараққий этганлиги, Сурхондарё воҳаси қадимий Кушон маданиятининг марказларидан бири бўлганлиги ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

Бу каби сайёҳатлар ёшлар онгида Ватанимиз тарихига қизиқишини янада ошириш билан бирга миллий қадриятларимизни чуқур англашга хизмат қилади.

Text to speech