21 Август 2023 йил
448
Музей ходимлари билан жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
Термиз шаҳридаги Археология музейида сақланиб келинаётган тарихий ва қимматбаҳо ноёб буюмларнинг соз ва хавфсиз сақланиши ҳамда ушбу экспонатларнинг талон-тарож қилинишининг олдини олиш, қолаверса ташриф буюрувчи сайёҳларга ҳушмуомалалик билан хизмат кўрсатилиши, хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б.Хидиров ва масъул ходимлар томонидан Археология музейи ишчи ходимлари ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Келгусида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди.