Музработ туманида “Профлактик” ҳисобда турувчи шахсларнинг муаммолари ўрганилди
Музработ тумани ИИБда ҳисобда турувчи шахсларнинг муаммолари туман сектор раҳбарлари, туман соғлиқни сақлаш, туман аҳоли бандликга кўмаклашиш маркази ҳамда МФЙ раиси ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўрганилганда 50 нафар фуқароларнинг муаммолари борлиги аниқланди.
Шу муносабат билан Муработ тумани ҳокимлигида “Профлактик” ҳисобида турувчи шахсларнинг муаммоларини бартараф этиш масаласида вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳузурида ўрганилган муаммолар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда 50 нафар “Профлактик” ҳисобда турувчи шахс қатнашди. Улардан 4 нафарининг муаммолари йиғилиш давомида ижобий ҳал қилиб берилди. 1 нафар фуқаронинг оилавий низоси бартараф этилиб, оила яраштирилди ва профилактик суҳбат олиб борилди. 14 нафар фуқароларнинг даволаниш мақсадида қилган мурожаатлари туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи зиммасига юклатилди.
8 нафар фуқаро ишсизлик муаммоси билан қилган мурожаати эса туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари зиммасига юклатилди. Йиғилишда ўз-ўзини банд қилиш мақсадида, кредит юзасидан қилинган мурожаатлар тумандаги ҳоким ёрдамчилари зиммасига юклатилди. Йиғилиш давомида, мутахассислиги бўлмаган фуқароларга туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда мутахассисликка ўқитиш юзасидан ўқув марказларига йўлланмалар берилди.