18 Апрел 2024 йил 201

Мутахассис-психологлар томонидан ИИВ Академияси курсантлари билан психологик давра суҳбати ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантларига психологик давра суҳбати ташкил этилиб, улардан психологик тестлар олинди.

Унда ёш ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстремал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мутахассис-психологлар томонидан амалиёт давомида курсантлар дуч келиши мумкин бўлган хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди.

Text to speech