8 Май 2024 йил 404

Мутахассис психологлар томонидан ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчиларига семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари ўртасидаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш ҳамда уларнинг ўқув жараёни ва машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорлигини сақлашга доир семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур ташкил этилган семинар-тренинг машғулотида ўқувчи ёшларнинг психологик билим савиясини ошириш, уларнинг психологик саломатлигини таъминлаш, ўқув жараёни ва машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорликни сақлаш ҳамда лицейдаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганишга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилди.

Шунингдек, ёш авлодни ҳар томонлама кучли, бақувват, баркамол қилиб вояга етказишга барчамиз масъулмиз.

Text to speech