Мутахассис-психологлар томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Саф бўлинмалари ППХ батальони шахсий таркиби ўртасида маънавий-руҳий муҳит ўрганилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати
маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи
мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли
буйруқ талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Саф
бўлинмалари ППХ батальони шахсий таркиби
ўртасида маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш мақсадида аноним сўровномалар олинди.
Бунда
асосий эътибор, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш,
шахсий таркиби ўртасидаги муносабатлар, яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг
хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларига яқиндан кўмаклашиш, келиб чиқиши
мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини
муҳофаза қилиш, оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда
кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий
профилактик чора-тадбирларга қаратилди.
Бу каби психологик тадбирлар мутахассислар томонидан барча шахсий таркиб
ходимлари билан давом эттирилмоқда