27 Август 2021 йил
487
“Мустақилликнинг 30 йиллик” байрами муносабати билан сурхондарёлик 6 нафар шахс афв этилди.
Жорий йилнинг 27 август куни “Мустақилликнинг 30 йиллик” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги тегишли Фармонига мувофиқ, сурхондарёлик 6 нафар (3 нафар диний экстримистик оқимга алоқадор шахслар ҳамда 3 нафар жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жиноят содир этган) шахслар Жазони ижро этиш манзил колонияларидан озод этилиб, ўз яшаш манзилларига қайтарилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати