Мурожаат, мулоқот ва eчим
Жорий йилнинг 2 август куни Шўрчи туманининг «Оқкамар» маҳалласида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Иқболиддин Кетмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари М.Отахўжаев, А.Чулибаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқароларнинг газ ва ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлигини тиклаб олиш, имтиёзли кредит, моддий ёрдам олиш ҳамда ишга жойлашиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида соғлигини тикланишида амалий ёрдам сўраган Ҳ.Усмонова бепул шифохонага ётқизиладиган бўлди. Нодира Абдуназарованинг уй қуриб олиш учун сўраган ёрдами ҳам ижобий ҳал этилди.
-Тўғрисини айтсам, қабулга келишдан аввал мурожаатим ечим топмаса керак деб ўйлагандим, - дейди Н.Абдуназарова. – Баракат топишсин, мурожаатим ижобий ҳал этилди. Уй қуриб олишим учун зарур бўлган қурилиш материаллари берилди.