Муносиблар тақдирланди
Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда воҳадаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов томонидан Президентимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилгач, вилоятимиз тинчлиги учун хизмат қилаётган жонкуяр ходимлар, ҳарбий хизматчилар билан бирга, ҳудуддаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашда фидойилик билан хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларидан бир гуруҳи фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати