8 Август 2023 йил 883

МУНОСАБАТ  "ТЕМИР ИНТИЗОМ МУВОФФАҚИЯТ ГАРОВИ"

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 20 январдаги ПҚ–10-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, фаол ҳаётий позитсиясини шакллантириш, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш ҳамда ғоявий ва турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, фуқаролик бурчи 

ва конституцион мажбуриятларини садоқат ва фидойилик билан виждонан бажаришга йўналтириш мақсадида,  Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 25 июл кунидан 25 август кунига қадар “Интизом ойлиги” ўтказилиши белгиланган.  Ички ишлар органларида “темир интизом”ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилаш, бу борада йўлга қўйган ижобий амалиётлари ҳамда янги ташаббусларини оммалаштириш, коррупсияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш ва ушбу жараёнларга жамоатчиликни кенг жалб этиш, ҳар бир ходим билан “ходимбай” индивидуал ишлаш тизими асосида самарали иш ташкил қилиб, аниқланган муаммоларни бевосита энг қуйи тузилмаларнинг ўзида биринчи раҳбарлар томонидан ҳал этишни назарда тутувчи амалиётни ривожлантириш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ва юқори масъулият ҳиссини шакллантиришдан иборат.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати баталони командирининг Маънавий маърифий ишлар бўйича уринбосари подполковник О.Х.Наркабилов

Text to speech