16 Июл 2025 йил 275

Мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш йўлида

Сурхондарёда 15 июль кунидан 15 август кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида, Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан мулкий жиноятларнинг олдини олиш, моддий-товар бойликларни ишончли ҳимоялаш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бойсун туманидаги  Оби, Тузбозор ва Ариқ усти маҳаллаларида олиб борилган навбатдаги учрашувларда аҳолига қўриқлаш соҳанинг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Объект ва хонадонларга ўрнатиладиган қўриқлов ҳамда ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари хусусида тушунчалар берилиб, ишлаш тизими кўрсатиб ўтилди.

Text to speech