24 Январ 2021 йил 656

Муҳими — сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан Термиз туманида жойлашган ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига фуқароларни ташиш мақсадида белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи такси ҳайдовчилари билан “Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳаммамизнинг бурчимиз” мавзусида тарғивот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Унда зиёратгоҳга ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудига сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида зиёратгоҳ атрофида фаолият юритаётган савдо-сотиқ дўконларида ишлаётган сотувчиларига “СOVID-19” кассалигини тарқалишини олдини олиш, савдо дўконларида сотилаётган буюмлар нархларининг асоссиз равишда оширилмаслиги таъкидланди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш борасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш ходимлари билан бевосита ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда фаолият олиб боришлари юзасидан тушунтириш берилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech