1 Апрел 2024 йил 272

Муборак Рўза-и рамазон кунлари кекса ёшдаги нуронийлар эъзозланиб, уларга эҳтиром кўрсатилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари, полковник Тимур Исмаилов ташаббуси билан Музработ тумани Яккатол маҳалласида истиқомат қилувчи кекса ёшдаги фахрий ва нуронийлар эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш, маданий ва маънавий хордиқ олишларини таъминлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида саёҳат ташкил этилди.

Ташкил қилинган саёҳат асносида, дастлаб кекса ёшдаги фахрий ва нуронийлар муқаддас зиёратгоҳлар Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий”, “Султон Саодат” мажмуалари, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Ат-Термизий” жомеъ масжидига борилиб, ўтган авлиё ва мўмин мусулмонлар ҳаққига қуръон тиловат қилинди. Қилинган зиёратлар давомида, ушбу қадамжоларда мангу қўним топган аждодларимизнинг авлодлар учун ҳам дунёвий, ҳам диний таълимотларига қўшган ҳиссалари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, саёҳат давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ташриф буюрувчи сайёҳларга яратилаётган қулайликлар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Text to speech