23 Январ 2023 йил
387
Муқаддам жиноят содир этган шахс ёнидан гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди
Термиз шаҳрида олинган тезкор маълумотга асосан, 2023 йил 12 январ куни соат 15-10 ларда, Термиз туманида яшовчи, муқаддам ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган, Пробация ҳисобида турувчи Э.Эркин (исм шарифлар ўзгартирилган) Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхона ёнида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан соф вазни 1,31 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 16 январь куни Э.Эркинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати