14 Май 2022 йил 317

МТТда тарғибот ишлари амалга оширилди

Илмий манбаларга асосан инсон 7 ёшгача бўлган даврда олган билимлари умри давомида мустаҳкам малака ҳосил қиларкан. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги "Таълим муассаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг ижросини таъминлаш мақсадда Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилотида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати катта мутахассиси лейтенант Элнур Абраев томонидан болажонларга йўл ҳаракати қоидалари тушунтирилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.
Шундан сўнг тарбияланувчилар иштирокида веломарафон ўтказилди. Ўйлаймизки, болажонларнинг бугунги олган билимлари асосида мустаҳкам кўникма ва малака ҳосил бўлди.

Text to speech