27 Апрел 2024 йил 343

МТМ тарбияланувчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги “Сеҳрли қаср” номли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўртасида вояга етмаганлар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида профилактик давра суҳбати ўтказилди ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг автобус ва махсус техникалари ёрдамида Термиз шаҳридаги “Ватанпарварлик боғи”га олиб борилиб, боғдаги техникалар ва йўл белгилари ҳақида керакли тушунчалар бериб ўтилди

Text to speech