26 Январ 2022 йил
460
Москвалик қочқин қўлга тушди
Арсен.З исмли шахс Россия Федерацияси Москва шаҳрида рўйхатда туриб, Сариосиё туманидаги "Биллур" маҳалласида яшарди. Аммо, у жиноятга қўл урди. 2021 йил ноябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочишга уринади. Унга нисбатан қидирув эълон қилинади.
Арсен.З. 2022 йил 9 январь куни Тошкент шаҳри ҳудудида аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари ва вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан ушланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати