24 Март 2021 йил 553

Мўмай пул топиш илинжида жиноятга қўл уришди

Сариосиё туманида 2021 йилнинг 14 март куни туманнинг Шарғун шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Шарғункўмир” АЖнинг Хитой бўлими масъул ходими туман Ч.Г. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 13 март куни туманнинг “Шарофобод” маҳалласида жойлашган АЖнинг Хитой бўлимига тегишли бўлган 2 дона нархи 17 790 000 (ўн етти миллион етти юз тўқсон минг) сўмлик аккумульяторларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини шу туманда яшовчилар акционерлик жамияти ишчилари У.С., Ё.О. ҳамда Б.А.лар осон ва мўмай пул топиш мақсадида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, 17 март куни У.С., Ё.О. ҳамда Б.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech