28 Март 2021 йил 519

Мўмай даромад илинжидаги ўғри қўлга тушди

Узун туманида 2021 йилнинг 10 март куни туманнинг “Эркинлик” маҳалласида яшовчи, Х.А. ва туманнинг “Тожикобод” маҳалласида яшовчи, С.Н.лар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 7 март кунидан 8 март кунига ўтар кечаси Х.А.га тегишли туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган заргарлик устахонасидан номаълум шахс нархи 10.400.000 (ўн миллион тўрт юз минг) сўмлик 400 грамм кумуш тақинчоқлари ҳамда 9 март кунидан 10 март кунига ўтар кечаси С.Н.га тегишли туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган қассобхонасидан нархи 2.800.000 (икки миллион саккиз юз минг) сўмлик 50 кг. гўшт маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятларни туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчилар О.Т. ва Б.Ш.лар томонидан осон йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган. 19 март куни О.Т. ва Б.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси. 2-3-қисм “а,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech