Мўмай даромад илинжида
Вилоят ИИБ ТЭҚКБ ва МГ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Денов туманида яшовчи Ш.Т.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилдиганда ҳовлисида турган ўриндиқнинг остки қисмида соф вазни 15,65 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Шундан сўнг, суриштирувлар жараёнида Ш.Т. ушбу гиёҳвандлик моддасини таниши туманнинг “Сунбула” маҳалласида яшовчи Н.С.дан сотиб олганлигини маълум қилади. Ҳолат юзасидан тадбир давом эттирилиб, шу куни соат 18.00 да Н.С. ўзи яшайдиган маҳалла ҳудудида соф вазни 21,37 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини Ш.Т.га сотган вақтида ушланди ва ашёвий далил олинди.
Қинғир ишнинг ортидан мўмай даромад топиш ниятида бўлган бу икки фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати