26 Январ 2022 йил
566
Мол ўғриси топилди
Бандихон туманидаги “Обикор” маҳалласида яшовчи Б.Ш. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 8 январ кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, молхонасидан 4.000.000 сўмлик 1 бош қора молини ўғирлаб кетганлигини билдиради. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бойсун тумани “Инкабод” маҳалласида яшовчи И.Н. содир этганлиги аниқланди. Ашёвий далиллар олингач, И.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати