Мол ўғрилари қўлга олинди
Денов туманида 2021 йилнинг 5 март кунидан 6 март кунига ўтар кечаси, “Жаматак” маҳалласида яшовчи, Қ.М. ва туманнинг “А.Жомий” маҳалласида яшовчи, Т.Ж.лар туманнинг “Жаматак” маҳалласида яшовчи, А.Б. исмли аёлнинг молхонасидан 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик 1 (бир) бош қора молини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 7 март куни Қ.М. ва Т.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Атрофидаги бошқа тенгдошлари каби ўзларига тўғри йўлни танламасдан, ўзгаларнинг ҳалол меҳнат қилиб топган пулларини, мол-мулкини ўғрилик қилиб, ҳаром ва ноқонуний йўллар билан кун кечиришни истаган кимсаларнинг қилмишлари қонун олдида жавобгар бўлишга мажбур бўлади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати