Мобиль илова орқали ўғрилик қилди
Шўрчи туманида, 2021 йилнинг 4 март куни туманнинг “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, А.Б. тумандаги мактаб ўқитувчиси, Қ.Д.га тегишли бўлган “Нumo” пластик картаси ҳисобида бўлган 1 103 421 (бир миллион бир юз уч минг тўрт юз йигирма бир) сўм пулларни унинг телефон аппаратини вақтинча фойдаланиш учун олган вақтида, ўзининг телефон аппаратига ўрнатилган “Oson” мобиль иловаси орқали пластик рақамига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 6 март куни фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эндиликда, ўзганинг мулкини осонлик билан ўзлаштирган А.Б. ўз қилган қилмиши учун қонун олдида жавоб бериши тайин, аммо виждони олдида қандай жавоб беради. Ахир “сўнгги пушаймон ўзингга душман”- деб, халқимиз бежизга айтишмаган-ку.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати