10 Декабр 2024 йил 661

МИЛЛИЙ МАДҲИЯМИЗ - МИЛЛИЙ ОР ВА ҒУРУРИМИЗ

Мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги, давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган, фаровон жамият қурилиши йўлида фидокорона меҳнат ва бунёдкорликка руҳ бағишлашга хизмат қиладиган истиқлол рамзидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Тилларни ўрганиш” кафедраси мудири, ПҳД Ў.Абдуназаров, она тили ва адабиёт фани бош ўқитувчилари С.Норбоева, М.Тухлиева ва Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси И.Каримовлар бошчилигида “МИЛЛИЙ МАДҲИЯМИЗ - МИЛЛИЙ ОР ВА ҒУРУРИМИЗʼʼ шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида Мадҳия  қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими, юртга меҳр уйғотиши, бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек, зийнати, орзу-ўйи, маслак-мақсади мужассам эканлиги хусусида сўз борди.

Text to speech