21 Ноябр 2021 йил 572

Мижозга гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

Денов туманида 2021 йил 2 ноябрь куни соат 13:10 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Сариосиё тумани “Нилу” маҳалласида яшовчи, С.Умар (исм шариф ўзгартирилган) мижозга соф вазни 23,73 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2.400.000 (икки миллион тўрт юз минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган. 3 ноябрь куни С.Умарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech