30 Сентябр 2021 йил 487

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидаги йиғилиш хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишга бағишланди

2021 йил 30 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси мажлислар залида вилоят ИИБ МваФР бошқармаси ва шаҳар-туман ИИБ МваФРБ ходимлари томонидан фуқароларни қабул қилишда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Cурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси ЎМИБ катта тезкор вакили подполковник Ш.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник О.Рўзиқуловлар иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қатнашчилари томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш, вилоят ички ишлар идоралари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқий онги, билим савиялари, касбий маҳоратлари, дунёқарашларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ва бошқа масалалар ҳақида сўз юритилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech