25 Март 2021 йил
738
Менсимаслик оқибати...
Денов туманида 2021 йилнинг 26 февраль куни тахминан соат 17.30лар чамасида, туманнинг “Водий” маҳалласида жойлашган метан газ қуйиш шаҳобчасида, туманнинг “Қорахон” маҳалласида яшовчи, А.И. ва туманнинг “Паст қизилжар” маҳалласида яшовчи, У.О.лар машинасига навбатсиз газ олишни мақсад қилиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, “Сўлим диёр” қишлоғида яшовчи, Р.С. билан навбат устидан ўзаро жанжал қилиб, Р.С.ни қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 18 март куни А.И. ва У.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати