12 Июл 2022 йил 445

Менинг Конституциям – тинч, тўкин ҳаётим кафолати

Бугун, 12 июл куни Термиз шаҳридаги “Намуна”, “Темирйўлчи” ва “Кокилдор ота” маҳаллалари фуқаролари иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, шаҳар ҳокими И.Худойбердиев ҳамда сектор ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган учрашуви ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов бошчилигидаги масъуллар томонидан ташкил этилган муҳокама-муносабат кўринишидаги тадбирда маҳалла фаоллари, фахрийлар, хотин қизлар ва ёшлар иштирок этишди. Дастлаб Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бош қомусимиздаги ўзгаришларнинг аҳамияти-ю долзарблиги ҳусусида йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар, шунингдек, президентимизнинг Комиссия аъзолари билан учрашувда “Инсоннинг қадр қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак!” тамойили асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб “Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конститутциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди. Ўтказилган учрашувда айни жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида, йиғилганларга барча ислоҳотларнинг туб замирида "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганлиги тушунтирилди. Шунингдек, фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларига ҳам қулоқ тутилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди ва Конституциявий қонун лойиҳаси билан Инсон қадри учун хизмат қиладиган, халқчил Конституция яратилаётганлигини таъкидланди.

Мақсад “Янги Ўзбекистон Конституцияси-менинг Конституциям!”-деб, юксак ғурур билан  айтаолишимиз учун аввало унда халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фаровон турмуши, энг муҳими инсон қадрини юксалишига хизмат қилувчи ғояларни намоён этишдир.

Бу жараёнда эса халқимиздан ушбу ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз сўзини айта оладиган фаоллик зарур бўлади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech