9 Май 2022 йил 421

Меҳнат фахрийлари ва соғлигини йўқотган ходимлар учун тиббий кўриклар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан 2022 йил 12 январь куни тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепцияси”га мувофиқ, 2022 йил давомида, Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган Ўзбекистон халқининг асл фарзандлари, шу жумладан, ички ишлар органлари хизматида фаолият кўрсатган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, хизмат вақтида халок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ҳамда ҳозирги кунда ички ишлар органларида хизмат қилиб, соғлиги бўйича уйларида ётиб қолган нафақадагиларни яшаб турган хонадонларига борилиб тиббий кўриклар ўтказилди.
Тиббий текширув хулосаларига асосан, соғломлаштириш бўйича керакли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech