28 Март 2025 йил 596

“Мен ўқишим лозим бўлган 5 китоб” – маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27-март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 1-босқич ўқувчиларининг бадиий саводхонлигини ошириш, уларни китоб ўқишга янада кенгроқ жалб этиш ва мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида “Мен ўқишим лозим бўлган 5 китоб” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 1/24-гуруҳ ўқувчилари, шунингдек, Ахборот кутубхона маркази ходимлари, Ёшлар Иттифоқи етакчиси ҳамда она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этиб, ўқиган бадиий асарлари юзасидан қизғин фикр алмашишди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўзлари мутолаа қилган китобларидан олган таъсуротлари ҳақида фикр юритиб, муаллифнинг бадиий маҳорати, асарнинг таъсир кучи ва долзарблиги ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг нафақат бадиий асарларни ўқишга бўлган қизиқишини оширади, балки уларда мустақил фикрлаш, таҳлилий ёндашув ва нутқ маданиятини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Text to speech